Ўзбекистон | 10:45 / 28.03.2018
10602
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент – Рибачье – Тошкент» йўналиши чипталарига чегирмалар жорий этилди

Фото: Ўзбекистон темир йўллари ахборот хизмати

455-сонли «Тошкент – Рибачье – Тошкент» халқаро поездининг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган эди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур йўналиш бўйлаб 2018 йилнинг 22 мартидан бошлаб чипталарга чегирмалар бериш жорий этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар бермоқда.

Купе ва люкс вагонлари учун:

– Чипталар поезд жўнашидан 31-45 кун аввал харид қилинса, 45%;
– Чипталар поезд жўнашидан 30- 6 кун аввал харид қилинса, 35%.

Плацкарт вагонлари учун:

– Чипталар поезд жўнашидан 31-45 кун аввал харид қилинса, 35%;
– Чипталар поезд жўнашидан 30-6 кун аввал харид қилинса, 25%.

Агар йўл чипталари битта мамлакат тасарруфида юриш учун олинадиган бўлса, ушбу чегирмалар жорий этилмайди.

Мавзуга оид