Жамият | 11:17 / 28.03.2018
10219
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Veritas Prep Academy: IELTS натижангизни 1 ойда 2 баллгача кўтариб олинг

Фото: Veritas Prep Academy

Тошкент шаҳридаги Veritas Prep Academy ўқув маркази инглиз тили ўқитиш ва IELTS имтиҳонларига тайёрлаш бўйича мукаммал дарсларини таклиф этади. Ўқув марказимизда қуйидаги йўналишлар бўйича таҳсил олишингиз мумкин:

  1. Бошланғич инглиз тили дарслари;
  2. Инглиз тили имтиҳонига тайёрлаш;
  3. Инглиз тилида бемалол гаплаша олиш ва бизнес ишларида мулоқот;
  4. IELTS ва CEFR имтиҳонлари;
  5. IELTS’нинг бирор модулида натижангизни бир ойда 2 баллга ошириш.
Фото: Veritas Prep Academy

A. Бошланғич инглиз тили дарслари:

Бунда инглиз тили имтиҳонларига тайёрланиш, бемалол суҳбатлаша олиш, бизнес мулоқот, IELTS ёки CEFR бўйича сертификат олиш учун бошланғич, пойдевор билимлар берилади.

Инглиз тилини ўрганишда ушбу босқич ўта аҳамиятли бўлиб, қисқа фурсатда яхши таълим берилмаса, ўқувчида қизиқиш сўнади ёки тил ўрганишни қийин деб ҳисоблаб қолади. Шунингдек, бошланғич билимлар мустаҳкам бўлмаса, тил ўрганиш ёки имтиҳонларга тайёрланиш ҳам оғир кечади.

Veritas Prep Academy’да бошланғич инглиз тили дарсларини ўртача икки ой давомида ўқиб, ҳикоя ва янгиликларнинг мазмунини бемалол тушуна оладиган бўласиз.

Фото: Veritas Prep Academy

B. Инглиз тили имтиҳонига тайёрлаш:

Бунда гуруҳлар ўқувчиларнинг ёшидан қатъий назар тузилади. Ушбу дарсларда мактаб, коллеж ёки лицей, олий таълим муассасаларида таълим олувчи, шунингдек, абитуриентлар ҳам тайёрланиши мумкин. Одатда, бундай гуруҳларда инглиз тили имтиҳонларини аъло баҳоларга топширишни хоҳловчилар ёки кейинчалик юқори балли (7-8 балл) IELTS, CEFR сертификатларини олишни истовчилар тайёрланишади.

Бу йўналишда таълим олиб, инглиз тилидаги барча матнларни осон таржима қила оласиз ҳамда ўзингиз ҳам фикрларингизни бемалол ёзасиз. Шунингдек, инглиз тили грамматикасига асосланган махсус тест ва топшириқларни ҳам қийналмасдан ишлайсиз.

Фото: Veritas Prep Academy

C. Инглиз тилида бемалол гаплаша олиш ва бизнес ишларида мулоқот:

Агар сиз чет элга тез-тез саёҳат қилсангиз ёки бизнесингиз сабаб инглиз тилида мулоқот қилишингизга тўғри келса, суҳбат учун асосий билимларни ўрганиб, бемалол фикрингизни баён қила олишингиз мумкин. Албатта, бунинг учун махсус тузилган курсларни ўрганиб чиқиш керак бўлади.

Veritas Prep Academy устозларининг тажрибасига кўра, бу йўналишда ўқишни истайдиганларда вақт муаммо бўлади, шу боис жуда қисқа муддатда муҳим мулоқот бирикмаларини ўрганиш керак. Шу сабабли, ўқув маркази махсус, интерактив дарсларни ишлаб чиққан. Марказимизга ташриф буюриб, улар билан батафсил танишишингиз мумкин.

Фото: Veritas Prep Academy

D. IELTS ва CEFR имтиҳонлари:

Veritas Prep Academy ўқув марказининг асосий ўқувчиларини IELTS имтиҳонига тайёрланувчилар ташкил этади. Чунки, биз бир ой таълим бериш давомида IELTS натижангизни 2 баллгача оширишни кафолатлаймиз.

Дейлик, сизнинг IELTS имтиҳонингизга қисқа муддат қолди ва сизга бир ой ичида 1 балл керак, бунга эришишингизда ёрдам берамиз. Худди шунингдек, 1,5 балл керакми, албатта эплайсиз ёки бир ойда 2 балл керакми, бунинг ҳам иложи бор. Ҳатто бизда IELTS имтиҳонига тайёрланиб, 8 балл олган ўқувчилар ҳам талайгина.

Бизда CEFR имтиҳонларига тайёргарлик ҳам худди шундай кечади. Шу сабабли, Тошкентнинг қаерида IELTS ва CEFR имтиҳонларига зўр тайёрланиш мумкин, деган савол сизни қийнаётган бўлса, у ҳолда унга жавоб топилди, деб ҳисоблайверинг. Бу — Veritas Prep Academy!

E. IELTS’нинг бирор модулида натижангизни бир ойда 2 баллгача ошириш:

Ушбу йўналиш ўқув марказимизнинг махсус лойиҳаси ҳисобланади. Агар сиз IELTS имтиҳонига тайёрланаётган бўлсангиз-у, бирор модулда билимингиз ортда қолаётганини сезсангиз, биз сизга қисқа фурсатда натижангизни ошириш имкониятини тақдим этамиз.

  • Нима таклиф қиламиз: IELTS’нинг битта модулига катта эътибор қаратилган дарслар. Ҳар бир модул бўйича алоҳида ўқитувчи — профессионал дарс ўтади;
  • Бу қандай бўлади: Бунда Writing, Reading ёки Listening + Speaking’дан ортда қолаётган бўлсангиз, биз бир ой ичида, уларнинг биридан олаётган баҳонгизни интенсив — қисқа муддатда кўпроқ дарслар билан 2 баллгача оширамиз;
  • Қандай бўлимлар мавжуд: Уч хил бўлим (package) бор — Writing, Reading ва Listening + Speaking;
  • Битта бўлим давомийлиги: 1 ой (8 та дарс). Ҳафтада 2 кун, 3 соатдан;
  • Қандай фарқи ва фойдаси бор: Биз IELTS билан шуғулланаётган, лекин қайсидир модулда ортда қолаётганларга айнан шу модул бўйича ёрдам берамиз. Яъни ҳозир шуғулланиш услубингизни тўлдирамиз ёки дарс олаётган жойингиз бера олмаётган билимларни берамиз. Шу тариқа, имтиҳонга барча модулларда тўлиқ билим билан бориб, 7 баллдан юқори натижа қайд этасиз.
Фото: Veritas Prep Academy

Марҳамат, ўқув марказимизга ташриф буюринг. Бизда биринчи имтиҳон бепул ва қайси модулда ортда эканлигингизни билиб олишингиз мумкин. Шу тариқа, билимларингизни биз билан мустаҳкамлаб ҳам оласиз:

  • Манзилимиз: Буюк ипак йўли кўчаси, 77-уй
  • Мўлжал: «Буюк ипак йўли» метро бекати
  • Телефон: +998(93) 383-55-77

_______________

Бизни Facebook ва Instagram саҳифаларимизда ҳам кузатиб боришни унутманг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид