Жамият | 09:51 / 28.03.2018
20586
2 дақиқада ўқилади

Зангиота туманида аҳоли томорқа хўжаликлари тўлиқ хатловдан ўтказилди

Зангиота туманида 11та ҳудуд, 85та маҳалла, шундан 2та жамоатчилик асосида фаолият юритувчи маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд. Зангиота туманида жами хонадон сони 45236та, шундан томорқаси бор хонадонлар 38767тани ташкил этади. Бу ҳақда туман ҳокимияти хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги 
ПФ-5199-сонли Фармони ҳамда Президентнинг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда аҳоли томорқа хўжаликлари тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Мавжуд 85та маҳалла фуқаролари йиғинларида 45236та хонадонлар аниқланган бўлиб, шундан экин майдони бўлганлари 40690тани, улар ихтиёридаги ер майдони 1246 гектарни ташкил этади.

2018 йил ҳосили учун 402 гектарга тўқсонбости экинлари экилган бўлиб, 5578 тонна ҳосил етиштириш режалаштирилган. 

Фото: Зангиота туман ҳокимияти
Фото: Зангиота туман ҳокимияти
Фото: Зангиота туман ҳокимияти
Фото: Зангиота туман ҳокимияти
Фото: Зангиота туман ҳокимияти
Фото: Зангиота туман ҳокимияти
Фото: Зангиота туман ҳокимияти

Шунингдек, аҳоли томорқаларида ва деҳқон хўжаликларида жами 346406 туп мевали дарахтлар мавжудлиги аниқланди.

Аҳоли томорқа хўжаликлари эгалари томонидан 359та таклиф 11,6 га ерда иссиқхоналар қуришга, 5575 туп мевали, 5018 туп манзарали дарахтлар экишга, 579 та таклиф чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантиришга, 22та асаларичиликни ташкил этишга таклифлар билдирилган.

Ўрганиш натижаларига кўра аҳоли томорқаларида зарур бўлган 4022 млн сўмлик уруғликлар, 1360 млн сўмлик ёқилғи маҳсулотлари ва 392 млн сўмлик минерал ўғитлар томорқа эгаларининг ўз ҳисобидан сотиб олиниши билдирилган.

 

Мавзуга оид