ЖЧ-2018 парвозларининг маршрут йўналиши шакллантирилди
Жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қиладиган шаҳарларни 55та йўналиш бўйича авиарейслар боғлайди, деб хабар беради Росавиация.
Йўловчи ташиш дастурида 17та авиакомпания иштирок этишини тасдиқлаган. Улар: «Азимут», «Алроса», «Аэрофлот», «Нордавиа», «Нордстар», «Победа», «Ред Вингс», «Россия», «Руслайн», «Саратовские авиалинии», «Северний ветер», «Сибирь», «Уральские авиалинии», «ЮВТ Аэро», «ЮТэйр», «Якутия» ва «Ямал».
55та йўналиш жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилувчи барча шаҳарларни бир-бирига боғлаш имкониятини беради.
Россия авиакомпаниялари рейсларининг ягона графиги 2018 йил ёзи учун мўлжалланган парвозлар жадвалига асосан тузилади. Агар зарурат туғилса, авиакомпаниялар йўловчи оқими юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини кўпайтиришади.
Мавзуга оид
13:50 / 13.09.2024
Дубайдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс мажбуран бекор қилинди
12:45 / 27.08.2024
Байрам муносабати билан 6 та шаҳарга қўшимча авиарейс қўйилади
07:40 / 28.12.2023
Тошкент – Ню-Йорк йўналиши бўйича авиарейс 6 соатдан кўпроққа кечиктирилди
14:49 / 23.12.2023