Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилди
Ўзбекистон шаҳарларидан ёки Ўзбекистон шаҳарларига учган бешта самолёт жўнаш аэропортига қайтди. Тошкентдан Дубайга, Жидда ва Мадинадан Тошкентга учган рейслар, шунингдек, Андижон–Мадина ва Мадина–Андижон рейслари шулар жумласидан.
Flightradar24 порталидан скриншот
Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудлари, дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан соат 11:30 дан 17:00 гача ёпилди. Бу ҳақда маълум қилган Uzbekistan Airports'га кўра, шу муносабат билан бир нечта авиарейслар ортга қайтишга мажбур бўлган.
Ўзбекистондан рейслар:
- 7Q4461 (Fly One Asia): Андижон – Мадина йўналишида учган рейс Андижон аэропортига қайтди.
- HH901 (Qanot Sharq): Тошкент – Дубай йўналишидаги рейс Тошкент аэропортига қайтди.
Ўзбекистонга рейслар:
- 7Q342 (Fly One Asia): Мадина – Тошкент йўналишида учган рейс Мадина аэропортига қайтди.
- 2U7706 (Fly Khiva): Мадина – Андижон йўналишида учган самолёт Мадина аэропортига қайтди.
- 9S3302 (Air Samarkand): Жидда – Тошкент йўналишида учган самолёт Жидда аэропортига қайтди.
Мавзуга оид
15:17
Эрон Қатар ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба берди
14:49
Эронга қарши АҚШ-Исроил операцияси, Кубага кўз тиккан Трамп ва Боливияда сочилган пуллар – кун дайжести
14:48
Эрон “биринчи тўлқин” ҳақида эълон қилди: Исроилга ракеталар учирилди
13:38