Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда Россиянинг хавфли «Ўлик қўли» ҳақида эслашди
Ядровий қуролсизланиш бўйича етакчи экспертлардан бири Брюс Блэрнинг огоҳлантиришича, Россиянинг «Периметр» ядро зарбаларини бошқариш тизими – Ғарбда «Ўлик қўл» номи билан машҳур бўлган нарса яхшиланиб бормоқда. Бу ҳақда The Daily Star ёзган.
Блэрнинг сўзларига кўра, комплекснинг «даҳшатли концептига» қарамай, «Периметр» ядро урушини олдини олиш усули саналади.
«Ўлик қўл»нинг бор экани шуни англатадики, Ғарб ядро қуролдан фойдаланишдан аввал, бу ҳақда икки маротаба яхшилаб ўйлаб кўради», - дея хабар беради нашр.
Шунингдек, Блэрнинг таъкидлашича, агарда «Периметр» киберҳужумлар олдида ҳимоясиз бўладиган бўлса, у жаҳон хавфсизлигига таҳдид уйғотади.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026