20:46 / 29.03.2018
55697

Malibu'да қорамол ўғирлаётган шахс қўлга тушди

Вобкент тумани, Шакаркент МФЙ, Халач қишлоғида яшовчи, 1960 йилда туғилган А.Ш. муқаддам гиёҳвандлик билан боғлиқ бўлган жиноятларни содир қилганлиги учун судланиб, жазо муддатини ўтаб чиққан бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, уни яна текин бойлик орттиришнинг хумори тутади, деб хабар бермоқда Бухоро ИИБ.

Бу гал у ўзининг қинғир “фаолияти”ни амалга оширишда ўзининг куёви,  Вобкент тумани, Шакаркент МФЙ, Халач қишлоғида яшовчи, муқаддам судланган, 1988 йилда туғилган Э.М.ни жиноий шерик сифатида танлаб, қайнота-куёв бир гуруҳга бирлашадилар.

Пухта ўйланган режаларига асосан, улар Бухоро вилоятининг турли ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг қорамол ва қўй-қўзиларини яширин равишда ўғирлашга келишиб оладилар.

Ромитан туман ИИБга, Ўба МФЙ, Ёқубшех қишлоғида яшовчи Б.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс яшаш уйи молхонасига ғайриқонуний равишда кириб, баҳоси 5.000.000 сўмлик сигирини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдиради.

Шу кунинг ўзида Шофиркон туман ИИБга, Читгарон МФЙ, Читгарон қишлоғида яшовчи Ҳ.Қ. ҳам молхонасидан баҳоси 400.000 сўмлик қўйини ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Фото: Бухоро ИИБ
Фото: Бухоро ИИБ
Фото: Бухоро ИИБ

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятларни қайнота-куёв содир қилганликлари аниқланишига эришилди.

А.Ш.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, дала ҳудудида жойлашган молхонасида турли ҳудудлардан ўғирлаб келинган қўй-қўзилар ва қорамоллар борлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан  фуқаролар Э.М. ва Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси. 2-қисми “в, г” бандлари билан  жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Top