10:31 / 30.03.2018
31261

Бўстонлиқда 31 ёшли эркак автомашина ичида ўзини ёқиб юборди

Фото: mvd.uz

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кўнгилсиз воқеа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Бўстонлиқда 28 март куни соат 16.10ларда, Ғазалкент шаҳар Амангелди кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ж.К. маст ҳолда Ибн Сино кўчасида таниши, 1987 йилда туғилган Ш.Ҳ. бошқарувидаги “ВАЗ-2101” русумли автомашинаси салонида ўз жонига суиқасд қилиб, ўзининг устидан бензин ёқилғисини қуйиб, ўт қўйиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида автомашина салони қисман ёниб, зарар кўрган ва Ж.К. ҳамда ҳайдовчи Ш.Ҳ. куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.

Top