Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Россиядан дарғазаб
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россияга маҳсулотлар етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар шароитида янги сотиш бозорларини излаш вазифасини топширди. Бу ҳақда «БелТА» хабар бермоқда.
«Экспортга келадиган бўлсак, бошқа бозорларни изланг. Агарда Россия бизни тушунмаётган бўлса ва буни хоҳламаса, майли, Россия президенти билан инаугурациядан сўнг кўришамиз, барча масалаларни батафсил ва аниқ тарзда муҳокама этамиз. Вазиятни аниқлаштириш керак. Агар улар бизни мунтазам равишда тушунарсиз сабаблар билан тиз чўктиришга қарор қилишган бўлса, бошқа жойдан бахтимизни излаймиз. Шунинг учун бошқа бозорларни қидиринглар. Ҳар доим битта бозорда ўтириш мумкин эмас», - дея айтиб ўтган Лукашенко.
Шунингдек унинг таъкидлашича, Беларусь Россияга ёмон ҳеч нарсани олиб бораётгани йўқ.
«Текширувчиларнинг ўзи Россияда худди Беларусдек бўлиши кераклигини айтишмоқда. Шунинг учун шу йил ҳаммасини аниқлаштириб оламиз. Биз яхшилик қилмоқдамиз ва доимо тиз чўкмоқдамиз», - дея таъкидлаб ўтди Лукашенко.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026