Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги «Обод қишлоқ»ни бориб кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи давомида Дўстлик тумани, Манас қишлоғида бўлиб «Обод қишлоқ» дастури асосида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
«Чекка ҳудудда жойлашган бу қишлоқ эътибордан четда қолган эди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бу ерда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. 34 та кўп қаватли уйнинг томи тўлиқ қайта ёпилди, режасиз қуриб ташланган кўримсиз нарсалар олиб ташланиб, янгидан ёрдамчи бинолар қурилди. Савдо ва маиший хизмат шохобчалари қурилди.
Атрофга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 6,5 километр узунликдаги сув қувури ётқизилди. 41 километр узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларида тозаланди», дейилган президент матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида иккита тикувчилик цехи ишга туширилиб, 120 нафардан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланди.
Қишлоқ врачлик пункти ўрнида замонавий оилавий поликлиника бунёд этилган. Президент ушбу поликлиникани кириб кўриб, аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликларни профилактика қилиш бўйича зарур кўрсатмалар берган.
Қишлоқда иккита умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасалари тўлиқ таъмирланиб, қайта жиҳозланган, 17та болалар майдончаси қурилган, минифутбол майдонлари, 250 ўринли стадион барпо этилган.
Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим муассасасида бўлди.
«Мактабгача таълим тизимига катта эътибор қаратяпмиз, ҳамма жойда замонавий боғчалар қуряпмиз. Лекин унинг файзи, баракаси, асосий мақсад-муддаоси тарбияда. Фарзандларимизни болаликдан яхши тарбияласак, ўз йўлини, ишини топиб кетади», деган президент.
Давлат раҳбари янги қурилиб, фойдаланишга топширилган новвойхонага ҳам кирган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.
«Бу ишлар аҳоли турмуш тарзини яхшилайди, юртимизни обод қилади. Энг муҳими, одамларнинг дунёқарашини ўзгартиради», деган Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
19:02 / 09.09.2024
Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
09:25 / 05.09.2024