Жамият | 16:42 / 31.03.2018
17028
1 дақиқада ўқилади

Эр аёлини пичоқлади

Иллюстратив фото/Уральский меридиан

Бухоро шаҳрида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 16 март куни соат 01.40ларда, Навоий шоҳ кўчасида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ў.Ҳ. Кўксарой кўчасида жойлашган РШТЁИМ Бухоро филиали қабулхонаси бўлимида ўзаро жанжал оқибатида турмуш ўртоғи, шу РШТЁИМ врач-терапевти Н.Ф.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган. 

Натижада Н.Ф. касалхонага ётқизилган. Ў.Ҳ. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид