Покистонлик бир гуруҳ зиёратчилар Ўзбекистонга ташриф буюрди
Покистонлик сайёҳлар гуруҳи зиёрат туризми дастури бўйича Ўзбекистонга келишди. Самарқандга бир марта ташриф буюрган, ушбу сафар ташкилотчиси Қосим Али Шоҳ жуда ҳайратга тушган ва у ўз мамлакатидан сайёҳларни бир гуруҳга тўплаб, Ўзбекистонга амалга оширган сафарини реклама қилган. Унинг YouTube каналини ярим миллиондан зиёд фойдаланувчи кузатиб боради, ҳамда бу сафар у билан 135 киши учиб келди.
И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида покистонлик зиёратчиларини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва МАК, маҳаллий сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тантанали тарзда кутиб олди.
Ўзбекистонлик журналистларга берган интервьюсида гуруҳ раҳбари Ўзбекистон ҳақида, унинг тарихи, маданияти, ўзбек халқининг анъаналари ва тарихий обидалари, урф-одатлари, шунингдек, давлатлар ўртасида жадал ривожланиб бораётган муносабатлар ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Унинг таъкидлашича, мамлакат сайёҳлик салоҳияти, хусусан, зиёрат туризми соҳасида жуда катта эканига қарамай, Ўзбекистон жуда машҳур эмас ва у ҳақида кўп одамлар билмайди. Унинг қайд этишича, бутун дунёга Ўзбекистонни танитишда ёрдам бермоқчи ҳамда уни ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилади, чунки бу маркетингда жуда кучли воситадир.
Қосим Али Шоҳ Покистонда журналист сифатида танилган, болалар учун бир неча юзлаб таълим муассасалари тармоғи эгаси, ёзувчи, хайрия билан шуғулланади.
Самарқанд ва Бухоро бўйлаб сафар чоғида Покистондан келган 135 нафар зиёратчи мамлакатимизнинг қадимий бой тарихи билан танишади ҳамда муқаддас зиёратгоҳларига ташриф буюради.
4 апрель куни, Ўзбекистонда муқаддас жойларга ташриф буюрганларидан сўнг, меҳмонлар Лаҳорга жўнаб кетадилар.
Мавзуга оид
16:26 / 08.10.2024
2024 йилда хорижга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
14:34 / 06.10.2024
Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди
21:40 / 03.10.2024
Дунёдаги саёҳат қилиш учун энг арзон ва қиммат давлатлар маълум бўлди
20:02 / 02.10.2024