Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Локомотив» яна мағлубиятга учради
Ўзбекистон чемпионатининг 4-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида Тошкент вилоятининг ОКМК жамоаси амалдаги чемпион «Локомотив»ни қабул қилди.
Учрашувнинг бошида мезбонлар вакили Владимир Бубанья томонидан киритилган ягона гол урчашув тақдирини ҳал қилди. Пойтахтликлар қанчалик уринишмасин рақиб дарвозасига йўл топа олмади ва натижада Мирко Йеличич шогирдлари 4-турдан кейин иккинчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.
Ушбу ғалаба ОКМК учун биринчиси бўлди ва жамоа очколари сонини 4тага етказиб, айнан шунча очко тўплаган «Локо» билан 8-9 ўринларни бўлишиб турибди.
Ўзбекистон суперлигаси, 4-тур
ОКМК – «Локомотив» 1:0 (0:0)
Гол: Владимир Бубанья (4).
ОКМК: 33.Павел Матяш, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 4.Хуршидбек Мухторов, 10.Шоҳназар Норбеков, 13.Лутфулла Тўраев (с), 15.Владимир Бубанья, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 19.Владислав Касминин, 23.Йован Жокич, 24.Жавлон Гусейнов, 87.Вадим Чемиртан.
«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 6.Нивалдо (14.Азиз Омонов, 80), 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (27.Сардор Рашидов, 88), 19.Ҳусниддин Ғофуров (77.Диёржон Туропов, 65), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев.
Ҳакамлар: А.Шукруллаев (Тошкент), С.Ҳакимов (Самарқанд), Ш.Қамаров (Самарқанд), Ғ.Жўраев (Наманган).
Мавзуга оид
18:23 / 12.05.2026
ОКМКнинг хизмат автомобили икки ўқувчини уриб юборди: уларнинг бири вафот этган
20:49 / 04.04.2026
“Бунёдкор” — “Локомотив” ўйинидан кейинги жанжал сабаблари ўрганилмоқда
17:00 / 30.03.2026
ОКМКнинг Ангренликларга ажойиб туҳфаси
17:00 / 26.03.2026