Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ тарихида илк марта ўзбекистонлик мутахассис комиссар сифатида ишлайди
Шу йилнинг 14 июнь куни Россияда Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади. Аввалроқ, ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилган бўлиб, бу рўйхатда ҳамюртларимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар бор.
ФИФА Жаҳон чемпионати учрашувларида ишлайдиган комиссарлар рўйхатини ҳам эълон қилди. Унга кўра, ЖЧ тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайдиган бўлди.
ЎФА матбуот хизмати берган хабарга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритаётган Олим Арифов ЖЧ-2018 мусобақасига комиссар сифатида расман таклиф қилинган.
Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.
Мавзуга оид
16:34 / 12.06.2026
«Дунёни биз бошқармаймиз» – Инфантино арбитр Артан АҚШга киритилмаганига муносабат билдирди
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
10:10 / 09.06.2026
Жаҳон чемпионати ҳаками АҚШга киритилмади
20:05 / 28.05.2026