Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда авиазарба оқибатида 60 га яқин киши ҳалок бўлди
Фото: twitter.com-todaynews944
Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари деб тахмин қилинаётган кучларнинг Қундуз вилоятига берган авиазарбаси оқибатида 60 га яқин киши ҳалок бўлди. Ҳужум давомида “Толибон” ҳаракати жангарилари томонидан назорат қилинувчи Дашт-а-Арчи туманидаги мадраса биноси барбод бўлган. Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги толиблар ва маҳаллий аҳолидир.
Pajhwok ахборот агентлиги маълумотларига кўра, камида 20 киши маҳаллий шифохонага етказилган. Авиазарба вақтида мадрасада 200 дан кўпроқ одам, жумладан “Толибон” олий кенгаши – Покистоннинг Кветта шаҳрида жойлашган “Кветта шўро” аъзоларидан бири бўлган.
2017 йилда Афғонистонда “Толибон” ва ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳужумлари оқибатида 10 мингдан кўпроқ тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
21:29 / 21.05.2026
Европа “Толибон”дан нима хоҳлаяпти?
14:30 / 17.05.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 600 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:23 / 02.05.2026