Жамият | 10:22 / 02.04.2018
7086
1 дақиқада ўқилади

Ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Иллюстратив фото/УНІАН

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 29 март куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил август ойида Дилнур кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган О.А. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган Б.Ҳ.га Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳудудида жойлашган ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 4 минг АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги маълум бўлган. 

О.А. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид