Ўзбекистон | 11:51 / 02.04.2018
5991
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда фойдаланилмаётган объектлар тадбиркорлик субъектларига берилади

Фото: ЎзА

Қашқадарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3635, 29.03.2018 й.) қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.

Таъкидланишича, ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш қарорнинг мақсадидир.

Қарор билан Қашқадарё вилоятининг 7 та туман (шаҳар)ларидаги фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ишлаб чиқариш майдонларида (жами 29,8 гектар) кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилади.

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган холда 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.

Мазкур КСЗларда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид