15:40 / 02.04.2018
26000

Салоҳ «Реал» олдига шарт қўйди - ОАB

Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Испания чемпионатига кўчиб ўтишга қарши эмас.

Don Balon нашри берган хабарда ёзилишича, футболчи Мадриднинг «Реал» клуби вакиллари билан музокаралар ўтказишга улгурган.

Қайд қилинишича, футболчи «қаймоқранглилар» олдига аниқ шарт қўйган. 25 ёшли футболчи мунтазам асосий таркибда тўп суришни ва фақатгина Криштиану Роналдуникидан кам бўлган маош беришларини сўраган.

Жорий мавсумда «қизиллар» ҳужумчиси барча мусобақаларда жами 42 учрашувда майдонга тушиб, 37 гол ва 12 голли узатма муаллифи бўлган. Унинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар давом этади. Унинг трансфери 80 млн еврога баҳоланмоқда. 

Top