Жаҳон | 16:48 / 02.04.2018
10393
1 дақиқада ўқилади

Савченконинг синглиси Трампдан ёрдам сўради

Фото: ТАСС

Украина Олий радаси депутати Надежда Савченконинг синглиси Вера АҚШ президенти Дональд Трампга опасини ҳибсга олиниши ва жиноий таъқиб этилиши бўйича вазият устидан халқаро назоратни ўрнатишни таъминлаш бўйича мурожаат йўллади. У бу ҳақда фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

«Сиздан опам Надежда Савченконинг таъқиб этилиши бўйича вазият устидан жиддий халқаро назоратни таъминлашни сўрайман, бу инсон ҳуқуқлари бузилиши ва сиёсатчига қонуний позицияси туфайли зулм ўтказишларига йўл қўймаслик учун керак», - дея маълум қилган Савченко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко Россия қамоқхонасида жазони ўтаётганида ёллангани ҳақидаги маълумотни рад этиб чиққанди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид