Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод туманида ўлимга олиб келган ўзаро жанжал юз берди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ўзаро жанжал оқибатида бир киши вафот этди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 30 март куни соат 22.00ларда Наманган шаҳри Сумалак кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган И.У. “Юнусобод” деҳқон бозор ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида таниши, 1970 йилда туғилган А.М.нинг юз қисмига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб жароҳат олган.
Натижада А.М. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. И.У. қўлга олинган.
Мавзуга оид
12:56 / 01.12.2025
Бектемир–Чорбоғ йўлидаги жанжал: юк машинаси ҳайдовчисига отвёртка билан таҳдид қилинди
09:46 / 15.11.2025
Сирдарёда шифохонада рашк туфайли жанжал чиқарган шахс 15 суткага қамалди
19:46 / 02.11.2025
Андижонда фуқаро ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимини жароҳатлади
09:54 / 15.10.2025