Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон чегара масаласи бўйича музокаралар ўтказди
Фото: UzReport
2018 йилнинг 26 март – 1 апрель кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасининг алоҳида участкалари биргаликда олиб борилган топографик ва геодезик ишларнинг натижаси кўриб чиқилди ва 2018 йилга мўлжалланган режа дастури асосида уларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Қайд этилишича, учрашув илиқ ва дўстона муҳитда ўтган. Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
12:53 / 17.02.2026