Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия ҳукумати Facebook’ни блоклаб қўйиш билан таҳдид қилди
Индонезия ҳукумати Facebook ижтимоий тармоғини мамлакатда блоклаб қўйиш билан таҳдид қилди. Бу унда июнь ойида бўлиб ўтиши лозим бўлган умуммиллий маҳаллий сайловлар арафасида сохта маълумот тарқатилса юз беради. The Straits Times газетасининг хабар беришича, мамлакат коммуникациялар ва ахборот вазири Рудиантара шундай баёнот билан чиққан.
"Агарда лозим бўлса, платформани ёпиш ҳақида ҳеч қандай иккилланишсиз топшириқ берамиз", - дея қайд этиб ўтган у. Шунингдек унинг эслатишича, ўтган йили идора бутун мамлакат бўйлаб Telegram мессенжери фаолиятини тўхтатиб қўйди.
Бундан ташқари, идора раҳбарининг хабар беришича, Facebook вакилларидан Индонезияда бу ижтимоий тармоқнинг Британияга тегишли Cambridge Analytica таҳлил компанияси билан эҳтимолий ҳамкорлиги бўйича батафил ҳисобот тақдим этиш талаб қилинган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча жавоб келмади. Вазирнинг таъкидлашича, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга кўра, ахборотнинг сизиб чиқиши учун айбдор бўлган ижтимоий тармоқ вакиллари жиддий жавобгарликка тортилиши мумкин – 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этишга қадар.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026