Жаҳон | 14:53 / 03.04.2018
8754
1 дақиқада ўқилади

Испанияда қочиб кетган филлар туфайли катта йўл ёпилди

Испания жануби-шарқида филларни олиб кетаётган автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради, натижада беш ҳайвон трассага чиқиб кетган. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса туфайли автомобиль йўли тўсиб қўйилди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, ҳайвонлардан бири олинган жароҳатлар сабабли ҳаётдан кўз юмди, яна икки нафари жароҳатланди. Цирк юк машинаси ҳайдовчиси жабрланмади. 

Расмийлар кўтарма кранни чақиртиришди, у ҳайвонларни йўлдан кўтариб олиб қўйишда ёрдам берган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид