Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қила бошлади
Тожикистон 2 апрель куни Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади. Кеча кечқурун «Регар» нимстанциясидан (Тожикистон) «Гулча» нимстанциясига (Ўзбекистон) электр узатиш тармоғи ишга туширилди.
Қўшни давлатга Тожикистон электр энергиясини экспорт қилиш ҳажми йилига камида 1,5 млрд КВт/соатни ташкил этади, дея хабар берган «АП».
Бундан олдин Душанбе ва Тошкент Тожикистон электр энергиясини Ўзбекистонга етказиб бериш нархлари бўйича келишиб олганди.
Ёзда Тожикистон электр энергияси бир кВт учун икки центдан, қишда эса бир кВт учун 2,5 центдан сотиб олинади.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб беришни бошлаши мумкин экани ҳақида Тожикистон энергетика ва сув хўжалиги вазири Усмонали Усмонзода ўтган йилнинг 20 декабрида мамлакат парламенти йиғилишида маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026