08:42 / 03.04.2018
11789

Трамп рейтинглари билан мақтанди

Фото: REUTERS / Mike Segar

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ёзишича, унинг рейтинглари Қўшма Штатлар собиқ раҳбари Барак Обаманинг биринчи муддатидаги шу даврда кузатилган машҳурлик даражасидан анча юқори. Бу ҳақда сиёсатчи твиттердаги саҳифасида хабар берган.

«Янги сўров маълумотларига кўра, президент Трампнинг фаолияти 2 апрель, душанба кунги ҳолатга қараганда, овоз берганларнинг тахминан 50 фоизи томонидан маъқулланмоқда, у бундай кўрсаткич бўйича собиқ президент Барак Обамани биринчи муддатдаги шу давр натижалари билан ортда қолдиради», - дея The Washington Examiner журнали мақоласидан иқтибос келтирган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг New York Magazine журнали ўзининг янги сони муқовасига АҚШ президенти Дональд Трампнинг чўчқа образидаги суратини жойлаштирганди.

Top