Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойга нисбатан янги божлар тайёрлаб қўйди
Фото: Global Look Press
Америка Қўшма Штатлари Хитойдан етказиб берилувчи машиналар, ускуналар ва бошқа кўплаб техникаларга божлар жорий этиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» АҚШ савдо ваколатхонаси бошқармасининг таклифлар рўйхатига асосан хабар бермоқда.
Рўйхат ўз ичига 1,3 мингта позицияни қамраб олади. Улар орасида – электрмобиллар, мотоцикллар, локомотивлар, кемалар, катерлар, дастгоҳлар, телекоммуникация ускуналари, қатор соҳалар, жумладан авиация, тиббиёт учун эҳтиёт қисмлари, илмий қурилмалар, ўқ отар қурол, шунингдек, пўлат ҳамда бошқа металлардан тайёрланган кўплаб маҳсулотлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар киритмоқчи экани, янги божлар Қўшма Штатларга импорти йилига 50-60 млрд долларни ташкил қилувчи маҳсулотларга нисбатан киритилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
23:48 / 10.05.2026
Эрон АҚШнинг сўнгги тинчлик таклифига жавоб қайтарди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026