Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мудофаа вазири янги қуролланиш пойгасига нима ундаётганини айтди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, янги қуролланиш пойгасига баъзи давлатларнинг ўзгача эканига бўлган даъвоси ундамоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Алоҳида мамлакатларнинг ўзгача эканига бўлган даъвоси янги қуролланиш пойгасига ундамоқда», - дея маълум қилди Шойгу.
Унинг қўшимча қилишича, Россия, Эрон, Сурия қуролли кучлари саъй-ҳаракатлари ва халқаро коалиция имкониятларининг бирлашиши минтақада террорчиларни тез ҳамда камроқ йўқотиш билан йўқ қилиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳи тор-мор этилганидан сўнг, жиноий тузилмалар аъзолари бошқа минтақаларга ўтаётгани, бу трансчегаравий жиноятчиликнинг ривожланишига туртки бераётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:35
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026