Ўзбекистон | 19:52 / 05.04.2018
6287
2 дақиқада ўқилади

Маҳалла ва мактаблар, “Меҳрибонлик уйлари”га китоблар бепул етказиб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг:

истеъдодли ижодкорларга “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан аниқ ижтимоий буюртмалар бериш тизимини шакллантириш; 

бадиий асарларни хорижий тилларга таржима қилиш мақсадида миллий адабиётимизнинг энг яхши намуналарини аниқлаш бўйича махсус комиссия тузиш;

комиссия томонидан сараланган асарларни “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан хорижий тилларга юқори сифат билан таржима қилиш ва чет элларда нашр эттириш;
бадиий адабиёт бўйича ёш таржимонларни тайёрлаш, фаолият кўрсатаётган таржимонларнинг профессионал малакаси ва маҳоратини оширишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

республика бўйича “Китоб акцияси” тадбирларини мунтазам йўлга қўйган ҳолда, маҳалла ва мактаблар, “Меҳрибонлик уйлари”га “Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида чоп этилган китобларни бепул етказиб бериш ҳақидаги таклифлари маъқулланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид