Россия Туркияга С-400 бўйича «мисли кўрилмаган тарзда ён босди»
Москва С-400 «Триумф» зенит ракета тизимлари етказиб берилишини тезлаштириб, Туркияга «мисли кўрилмаган тарзда ён босди». Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзмоқда.
Туркия учун С-400 комплексларини етказиб бериш 2019 йилнинг июль ойига кўчирилди, гарчи дастлаб бу ишни 2020 йил март ойида амалга ошириш режалаштирилганди. Бундай қарор Россия ва Туркия президенти Владимир Путин ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг музокараларидан сўнг қабул қилинди.
Газета маълумотларига кўра, бу шартномани амалга оширишни тезлаштириш масаласи Путиннинг Туркиядаги музокаралари кун тартибида энг муҳим ўринни эгаллаган. Юқори мансабли ҳарбий манбанинг нашрга таъкидлашича, бундай ён босиш «қандайдир жиҳатдан мисли кўрилмаган ҳодисадир».
«Бундай қисқа муддатларда шартномани бажариш бизнинг муносабатларимиз юқори даражада эканини кўрсатади», - дея хулоса қилган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Россиядан С-400 нега харид қилинганини тушунтириб берганди.
Мавзуга оид
21:52 / 19.09.2024
Россия асал нархини пасайтириш учун Ўзбекистондан асалари олмоқда
20:25 / 19.09.2024
Москва аэропортларида хорижликлар учун янги қоидалар жорий этилади
08:20 / 19.09.2024
Россияда қийин вазиятда қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди
22:00 / 18.09.2024