Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ФХХ энг хавфли террорчилик гуруҳини маълум қилди, бу ИШИД эмас
Фото: pm.kz
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррорчилик тузилмаси (ШҲТ МАТТ) “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий” террорчилик гуруҳи билан кураш алгоритмини яратади. Бу ҳақда Россия ФХХ директори ўринбосари, армия генерали Сергей Смирнов ШҲТ МАТТ кенгашининг 32-йиғилиши якунлари бўйича журналистларга хабар берди.
“Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий”, бизнинг фикримизча, ўз хатти-ҳаракатлари, мафкураси нуқтаи назаридан энг хавфли, шу сабабдан у алоҳида ажратилди, бироқ бу биз бошқа террорчилик ташкилотлари билан шуғулланмаётган эканимизни англатмайди”, - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг таъкидлашича, Тошкентдаги йиғилиш давомида “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий” билан кураш ҳаракатлари алгоритмини ишлаб чиқиш ҳақида қарор қабул қилинди.
“Бу тегишли органлар, яъни у ёки бу мамлакат махсус хизматининг иш алгоритми”, - дея аниқлик киритди Смирнов.
Унинг сўзларига кўра, ШҲТ МАТТ қошида доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳ ташкил этилди, у “махсус хизматлар иш услублари билан бу шахсларни аниқлаш, реестрни ташкил этиш, тегишли ҳудудда у ёки бу шахслар хатти-ҳаракати бўйича маълумотлар базасини яратиш билан шуғулланади”.
Мавзуга оид
23:04 / 27.04.2026
«Ҳокимият - бу оғир меҳнат» – Путин Солженициннинг сўзларини эслатди
22:54 / 27.04.2026
Ароқчи Путинга АҚШ билан музокараларга нима тўсқинлик қилаётганини айтди
17:40 / 27.04.2026
“Россия жамиятида урушга нисбатан чарчоқ ортиб боряпти” — сиёсатшунос
00:04 / 27.04.2026