Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги МФЙда қурилган янги уйларни бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани “Олмос” маҳалла фуқаролар йиғинида қурилган янги уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси президентининг “2017 – 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу ерда 48та беш қаватли уй бунёд этилмоқда.
1 минг 440 хонадондан иборат ушбу турар жойлар Ватан ҳимоячиларига топширилади. Ўзига хос ҳарбий шаҳарча бўладиган ушбу мавзеда болалар боғчаси, мактаб, поликлиника ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилади.
Давлат раҳбари ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, уйларда яратилаётган шароитлар билан танишди.
Бундай уйларнинг қурилиши мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, Ватан ҳимоячиларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев шу ерда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари билан мулоқот қилди.
Мавзуга оид
14:24
Уч йилда кимё соҳасида 42 та йирик лойиҳа амалга оширилади
13:52
«Навоийазот» ҳузурида 1 млрд долларлик янги кимё лойиҳалари амалга оширилади
13:37
Кимё саноатида 2,8 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
13:02