11:41 / 06.04.2018
4797

Тожикистонда хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловлар енгиллаштирилди

Фото: CA-News

Тожикистон Миллий банки чет элга пул жўнатмалари бўйича аввал жорий этилган чекловларни енгиллаштирди, дея хабар бермоқда Тожикистон Республикаси МБ.

Хусусан, 204-сонли йўриқномага киритилган ўзгартишларга мувофиқ Тожикистон фуқаролари чет элга кунига 87,5 минг сомоний (10 минг доллар)гача пул жўнатиши мумкин. Бундан олдин кунига 27 минг сомоний (3 минг доллар) миқдорида пул ўтказиш мумкин эди.

Эндиликда фуқаролар пул ўтказмасини сомоний юборишлари мумкин, банк эса конвертацияни амалга оширади ва қабул қилувчи пулни керакли валютада олади.

Мамлакат Миллий банкидан хабар берилишича, 10 минг долларгача пул юбориш қўшимча ҳужжатларни талаб қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда чет элга банк ўтказмалари бўйича чекловлар 2016 йилда жорий қилинган.

 

Top