Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Картадан пул ўтказмаларининг 46 фоизи 1 млн сўмгача бўлган транзакциялар – Марказий банк
2025 йилда барча транзакцияларнинг 46,1 фоизи 1 млн сўмгача бўлган ўтказмалар бўлган. 1–5 млн сўм оралиғидаги ўтказмаларнинг улуши 16,8 фоиз, 5–10 млн сўм оралиғидаги ўтказмаларнинг улуши эса 8,6 фоизни ташкил этган. “Ўтган йил давомида карта орқали ўтказмалар асосан кундалик ҳисоб-китоблар ва ўзаро тўловлар учун ишлатилган”, дейилади Марказий банк изоҳида.
Марказий банк 2025 йилдаги P2P ўтказмалари бўйича таҳлилий статистик рақамларни эълон қилди.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида карта орқали ўтказмалар асосан кундалик ҳисоб-китоблар ва ўзаро тўловлар учун ишлатилган.
Барча транзакцияларнинг 46,1 фоизи 1 млн сўмгача бўлган ўтказмалардан иборат — яъни йил давомида амалга оширилган ҳар иккинчи ўтказма кичик суммага тўғри келади. 1–5 млн сўм оралиғидаги ўтказмалар 16,8 фоиз, 5–10 млн сўм оралиғидаги ўтказмалар эса 8,6 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, 10 млн сўмдан 50 млн сўмгача бўлган P2P ўтказмаларининг улуши — 18,3 фоиз, 50−100 млн сўм оралиғидаги ўтказмалар 5,4 фоиз, 100−200 млн сўм оралиғидаги ўтказмалар 3,2 фоиз, 200−500 млн сўм оралиғидаги ўтказмалар 1,4 фоиз бўлган. Жами операцияларнинг 0,2 фоизи 500 млн сўмдан ортиқ ўтказмаларга тўғри келади.
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026