Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФда фуқароларга ўзига йирик банк ўтказмаларини амалга ошириш тақиқланади
РФ Марказий банки мижозларнинг ўз ҳисобига (ўзига) йирик суммада пул ўтказишини банклар томонидан блоклашни мажбурий қилишни режалаштирмоқда. Бундай ўтказмалар алдов (фрод) операциялари мезонлари рўйхатига киритилади, деб хабар берди Россия Банки.
Россия Марказий банки тезкор тўловлар тизими (СБП) орқали ўзига йирик суммада банк ўтказмаларини фирибгарлик деб ҳисоблайди. Бу ҳаракатлар тегишли рўйхатга киритилади, дея РИА «Новости»га 12 ноябр куни берган интервюсида Россия Банкининг ахборот хавфсизлиги департаменти директори Вадим Уваров маълум қилди.
У мамлакатда оммалашган схема ҳақида эслатди: жиноятчилар одамларни бошқа банкдаги ҳисобидан СБП орқали «ўзига» пул ўтказишга ишонтиради. «Пул бир ҳисобда тўпланганда ўғирлаш осонроқ, айниқса фирибгарлар унга кириш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса. Шунинг учун СБП орқали фуқаро томонидан ўзига йирик ўтказмаларни фрод белгиларининг янгиланган рўйхатига киритишни режалаштиряпмиз», — деди Уваров.
Бундай операциялар шу куннинг ўзида «ўзига» ўтказма қилгандан кейин ярим йил мобайнида ҳеч нарса жўнатилмаган шахсга пул ўтказишга уриниш ҳолатларида ҳам инобатга олинади.
Ҳозирда (2024 йил ёзида янгиланган) фрод аломатлари рўйхатида олти банд бор. Жумладан: олдин фирибгарлик амалга оширилган ҳисобларга ўтказмалар, қабул қилувчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши, ташқи ташкилотлардан келган гумонли операциялар ҳақидаги маълумот (масалан, мижозга хос бўлмаган телефон фаоллиги ёки янги рақамлардан кирувчи қўнғироқлар сонининг ўсиши).
Яна бир мезон — Марказий банкнинг фирибгарлар ҳисоблари базасидаги ҳисобларга пул жўнатиш, мижознинг одатий феъл-атворига тўғри келмайдиган операция (сумма, даврийлик, вақт ва жой бўйича), шунингдек, аввал жиноятчилар фойдаланган қурилма орқали операция ўтказишга уриниш. Санаб ўтилган ҳолатларда банк операцияни блоклаши шарт. Янгиланган фрод белгилари киритилган буйруқ «яқин вақт ичида» эълон қилинади, деди Уваров.
Телефон фирибгарларига қарши кураш сабаби билан РФ ҳокимияти телеком соҳасида бир қатор тақиқ ва чекловларни жорий этди. Жумладан, жорий йил август ойида WhatsApp ва Telegram мессенжерларидаги қўнғироқлар чекланди. Октябрда эса Давлат Думада стационар телефонларда халқаро қўнғироқларни тақиқлаш таклифи илгари сурилди.
Мавзуга оид
18:53
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026