Ўзбекистон | 00:17 / 06.04.2018
7809
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик қорилар Кувайтда ўтказиладиган Қуръон мусобақасида иштирок этади

Ўзбекистонлик қорилар Кувайтда ўтказиладиган 9-халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этади. Бу ҳақда Azon.uz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик икки вакил Кувайтда ўтказиладиган Қуръон мусобақасида ҳифз (30 пора бўйича) ва тиловат йўналиши бўйича иштирок этади. Ҳифз йўналиши бўйича 2017 йилда Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасининг олий ўрин соҳиби, Тошкент Ислом институти талабаси Абдулазиз қори Раҳмонберди, тиловат йўналишидан «Ҳазрати Имом» масжиди ноиб имоми Исмоил қори Қурбонов юрт шаънини ҳимоя қилишади.

Мусобақа 10 апрель куни бошланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид