Ўзбекистон | 09:07 / 07.04.2018
46476
2 дақиқада ўқилади

Президент шафқатсиз бозор иқтисодиёти ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Ўсимлик моддалари кимёси институтида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан суҳбатлашгани хабар берилганди.

“Дунё ҳамжамиятига рақобатбардош бўламан деган ҳар бир давлат, албатта, илм билан ҳамнафас бўлади, ҳамма ишини олимлар билан қилади. Бозор иқтисодиёти шафқатсиз нарса. Бозорга рақобат билан тайёр бўлмасак, ҳеч қачон ўзимизнинг ўрнимизни ҳеч қайси соҳада топа олмаймиз. 

22 йиллик танаффусдан кейин янги академиклар тайинладик. Бу чорак аср дегани. Чорак аср давомида академия ривожланишига эътибор қилинмагани, менинг фикримча, жуда катта хато. Энди бу хатони интенсив ва прогрессив йўл билан тўғирламасак, анъанавий йўл билан ета олмаймиз.

Мактабгача таълим билан мактабни ривожлантириш – бу бизнинг стратегиямиз бўлади. Илмни ҳам албатта ривожлантирамиз. Кластер тизимига ўтяпмиз, бу эса ҳамма соҳани рақобатбардош қилади. Пахтада ҳам шу бўлади. Пахтани ким экади? Кластер экади. Энди у кластер олимлар билан ишлайди. Сабаби унга кўпроқ даромад қилиш учун нав керак. Навни ким қилади? Олим қилади. Олимга пул бериш керак, кўпроқ шароит яратиш лозим. Шунда нав бўлади”, - деди президент. 

Мавзуга оид