Саакашвили ўзига янги иш топди
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ўзига янги иш топганини маълум қилди. Унинг айтишича, у Нидерландияда маърузалар ўқийди.
“Нидерландия спикерлар академияси билан ҳамкорлик ҳақида келишиб олдим. Мен Европада маърузалар орқали пул топаман. Академиянинг жамоаси аъло экан. Умид қиламанки, узоқ вақт маърузалар ўқишимга тўғри келмайди, тажрибамни эса маърузаларга эмас, олигархларни ҳокимиятдан четлатиш ва ҳақиқий реформациялар учун қўллайман”, деб ёзган Саакашвили Facebook’да.
Февралда Украина ҳукумати Саакашвилини Польшага жўнатиб юборган. Шундан кейин у Нидерландияга борган ва у ерда Европа Иттифоқида яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи шахсни тасдиқловчи гувоҳнома олган ва ўшандан бери бу давлатда яшамоқда.
Мавзуга оид
23:26 / 01.10.2024
Нидерландия ўз флотини тўртта сувости кемаси билан тўлдиради
18:35 / 01.10.2024
Нидерландиянинг собиқ бош вазири НАТО янги бош котиби сифатида иш бошлади
12:10 / 20.09.2024
Германиядаги қатор портлашларда Нидерландия наркомафияси гумон қилинмоқда
00:50 / 19.09.2024