Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йилда бир миллион киши Европа Иттифоқи фуқаросига айланган
2016 йилда деярли бир миллион киши Европа Иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролигини олган.
Европа Иттифоқи статистика хизмати маълумотларига кўра, 2016 йилда ЕИ фуқаролигини 995 минг киши олган. 2015 йилда бу кўрсаткич 841 минг, 2014 йилда 889 минг кишини ташкил қилган.
Европа Иттифоқи фуқаролигини энг кўп марокашликлар (101300 киши), албанияликлар (67500 киши), ҳиндистонликлар (41700 киши) ва покистонликлар (32900 киши) олишган.
Марокашликларнинг 89 фоизи Испания, Италия ва Франция, албанияликларнинг 97 фоизи Италия ва Греция, ҳиндистонликларнинг 60 фоизи ва покистонликларнинг 50 фоизи Буюк Британия фуқаролигини олишган.
Евростатнинг маълум қилишича, 2016 йилда 32800 нафар туркиялик ЕИ фуқаролигини олган. Улардан 50 фоиздан кўпроғи Германия фуқаросига айланган.
Мавзуга оид
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
10:40 / 18.06.2026