Жаҳон | 19:45 / 09.04.2018
24013
1 дақиқада ўқилади

Путин америкалик генерални мукофотлади

Россия президенти Владимир Путин АҚШ Денгиз-пиёда кучлари корпуси генерал-майори Чарльз Болденни Дўстлик ордени билан тақдирлади.

Ҳуқуқий ахборотлар порталида аниқлик киритилишича, Болден икки мамлакатнинг космонавтика соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари учун мукофотланган.

Худди шундай орден Американинг бошқа бир фуқароси — Аэронавтика ва космосни тадқиқ қилиш бўйича миллий бошқарманинг маслаҳат кенгаши раиси Томас Стаффордга ҳам берилган.

Шунингдек, Италия фуқароси, «Пирелли» компаниялар гуруҳи раиси ўринбосари Марко Тронкетти ҳам Россия иқтисодиётига инвестициялар жалб этишда қўшган ҳиссаси учун мукофотланган.

Фото: Чарльз Болден
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид