Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Устаси фаранглар 126 000 дона устараларга ҳам бож тўлайдиган бўлишди
Республикада ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун жорий қилинган қулайлик ва енгилликларни суиистеъмол қилган ҳолда товар-моддий бойликларни мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
Яқинда Тошкент шаҳар божхоначилари Туркия давлатидан пойтахтда фаолият кўрсатувчи МЧЖ номига олиб келинган гигиеник воситаларни божхона назоратидан ўтказишди.
Мазкур МЧЖ томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра юк автомашинасида мамлакатимизга олиб кирилаётган болалар тагликлари, соқол олиш креми каби маҳсулотлар бўлиши лозим эди.
Аммо кўрик жараёнида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 126 000 000 сўмлик, жами 126 000 дона “ARKO” номли бир марталик соқол олиш ускуналари борлиги аниқланди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан ташкилотнинг ишончли вакили, 1988 йилда туғилган А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан баённома ва тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
17:00 / 26.03.2026