Ўзбекистон | 00:56 / 09.04.2018
7161
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда биоклиник марказ ташкил қилиш таклиф этилди

9 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг илм-фан намояндалари билан учрашуви чоғида Ўсимлик моддалари кимёси институти ва умуман фармацевтика йўналиши бўйича ишлайдиган олимлар номидан Ўзбекистонда JLP-биоклиник марказини ташкил қилиш таклифи берилди. Шунда бу йўналишда олиб борилаётган изланишлар янада самаралироқ бўлиши таъкидланди. 

"Фанлар Академияси жиҳозларини янгилаб бериш"га доир қарорингизга мувофиқ, 32 миллион доллар ажратилишининг ўзи бу соҳада қўйилган биринчи катта қадам. Янгиланган жиҳозларда амалга ошириладиган изланишларнинг натижалари бизнинг имкониятларимизни янада кенгайтириб беради", - дея фикр билдиришди Ўсимлик моддалари кимёси институти вакиллари. 

Президент Шавкат Мирзиёев дори воситалари ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган ярим саноат қурилмасини яратишда зарур маблағлар манбаси бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқ берди ва бу таклифнинг келгусида ишлаб чиқиладиган катта қарорга киритилишини қайд этди. 

Мавзуга оид