Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда депутатлар парламентда “файер-шоу” уюштиришди (видео)
Арманистон Миллий йиғинининг (парламент) мухолиф “Елк” партиясининг депутатлари Арарат Мирзоян ва Лена Назарян парламентнинг мажлислар залида учта файёр ёқишди.
“Интерфакс” ахборот агентлигининг таъкидлашича, депутатлар мамлакатнинг янги бош вазири сифатида 2008 йилдан 2018 йилгача президент бўлган Серж Саргсяннинг тайинланиши мумкинлигига қарши чиқишган. “Биз барчани 13 апрелда Озодлик майдонида йиғилишга ва Серж Саргсяннинг бош вазир бўлишининг олдини олишга, Республика партияси ҳокимиятини тугатишга чақирамиз”, деб айтган Мирзоян парламент минбаридан ва чўнтагидан файёрни чиқариб, уни ёққан. Унга қўлида иккита файёр билан Лена Назарян ҳам қўшилган.
Парламент вице-спикери Эдуард Шармазанов “шоу ўхшамаганини” айтган. “Эшикларни очиб, бу ерни шамоллатиб юборинг. Халқ парламентда ким нима билан машғуллигини кўрсин”, деб айтган Шармазанов.
Мирзояннинг таъкидлашича, файёрлардан тарқалган тутун мутлақ безарар бўлган. Бундан мақсад эса Саргсяннинг бош вазир этиб тайинланишига қарши чиқаётган мухолифатчилар маршига депутатлар эътиборини қаратиш бўлган.
Арманистон бош вазири сайловлари парламентда 17 апрелда бўлиб ўтади. 2015 йилда конституцияга киритилган ўзгаришларга кўра, давлатдаги ҳақиқий ҳокимият бош вазирга тегишли бўлади.
Мавзуга оид
14:59 / 10.02.2026
АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликдан қутулиш учун 9 млрд доллар ажратади
08:36 / 10.02.2026
АҚШ ва Арманистон тинч атом бўйича ҳамкорликни бошлади
22:04 / 05.02.2026
Боку суди Тоғли Қорабоғнинг беш нафар раҳбарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
19:52 / 19.01.2026