Жаҳон | 08:30 / 11.04.2018
8967
1 дақиқада ўқилади

Хабаровскдаги кўчага вертолёт қулади, олти киши ҳалок бўлди

Фото: Владимир Астапкович/РИА «Новости»

Ми-8 вертолётининг Хабаровскдаги Антенная – Хирургическая кўчаларида ўртасидаги бўш жойга қаттиқ қўниши вақтида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» Хабаровск ўлкаси фалокатли вазиятлар тиббиёти маркази бош шифокори ўринбосари Павел Курнявкига асосан хабар қилмоқда.

«Менинг маълумотларимга кўра, олти киши ҳалок бўлган», - дея айтиб ўтди Курнявка.

Бортда бўлган барча одамлар ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, вертолётнинг қулаши оқибатида бино ва иншоотларга зиён етмаган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва ФВВнинг минтақа бўйича бошқармаси тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда.

Вертолётнинг қулаши юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид