Фан-техника | 16:25 / 11.04.2018
6963
2 дақиқада ўқилади

 USENET 2018 рекорд миқдордаги спикерларнинг чиқиши кутилмоқда

Фото: USENET-2018

USENET 2018 халқаро Digital анжуманида илк марта Ўзбекистон, Россия, Қозоғистоннинг 30дан ортиқ компанияларининг вакиллари иштирок этишади. Бундан ташқари, жорий йилда спикерларнинг чиқишлари бир вақтнинг ўзида 3 та секцияда олиб борилади. Бу эса ҳар бир тингловчига кун давомида ўзи учун қизиқарлироқ бўлган дастурни танлаб олишга имкон беради. Сўнгги вақтларда энг кўп муҳокама қилинган блокчейн ва контент каби мавзулар анжуман диққат марказида бўлади.

Халқаро экспертлар сафида Samsung, “Яндекс”, “Одноклассники”, Google, Mail.ru, Select Communication Group вакилларининг чиқишларини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Beeline Uzbekistan, Click, Webnow, LeBazar, LeadREX каби кўплаб компанияларнинг вакиллари эса маҳаллий спикерлар жамоасини ташкил қилишлари кутилмоқда. USENET таъсис этилганидан бошлаб ўтган вақт давомида илк марта Kun, Daryo, UZ24, UFF, Repost каби Ўзбекистоннинг етакчи ОАВ ва бошқа медиа лойиҳаларининг асосчилари ҳамда муҳаррирлари бир саҳнада чиқиш қилишади.

Ҳозирдан айтиш мумкинки, USENET 2018 доирасида блокчейн ва ОАВ фаолиятига бағишланган 2 та мавзудаги ялпи муҳокамалар олиб борилиши белгиланган. Контент бўйича ялпи муҳокамаларда Ўзбекистоннинг етакчи Telegram-каналларининг асосчилари иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, “Потребитель.уз” ҳамжамияти раҳбари хам алоҳида маъруза билан қатнашади.

Ledokol Group медиа-агентлиги тадбир ташкилотчилари саналади. Конференция Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.

Beeline Uzbekistan – конференциянинг бош ҳамкори ҳисобланади.

Samsung, Click, «Одноклассники» анжуманнинг ҳомийларидир.

Бош ахборот ҳамкори - Repost.uz. Анжуманнинг SMM-ҳамкори Africa агентлиги.

Ёқимли анъанага кўра, анжуман  International Hotel Tashkent анжуманлар-залининг иккита қаватида 27 апрелгача ўтказилади. Конференцияга таклифнома билан кириш мутлақо бепул. Бунинг учун конференция расмий сайтида ариза қолдирсангиз бас (http://usenet.uz).

Мавзуга оид