Ўзбекистон | 17:41 / 12.04.2018
40292
2 дақиқада ўқилади

Ботир Зокиров ва Козим Тўлаганов Қурилиш вазирига ўринбосар бўлди

Бош вазирнинг собиқ ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси собиқ раиси Ботир Эркинович Зокиров  Қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаевга биринчи ўринбосар бўлган. Бу маълумот «Kun.uz» манбаси томонидан тасдиқланди.

Шунингдек, ўз вақтида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳокимлик қилган, бош вазирнинг собиқ ўринбосари Козим Носирович Тўлаганов Қурилиш вазирига ўринбосар этиб тайинланган.

Ботир Зокиров/Козим Тўлаганов (чапдан ўнгга)

Козим Тўлаганов 2017 йилнинг майидан буён  Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

2 апрель куни Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги президентнинг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан ташкил этилганди.

Бироз олдинроқ Олмазор тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев янги ташкил этилган Қурилиш вазирлигига раҳбар этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид