Жамият | 13:16 / 12.04.2018
38375
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада 29 ёшли эркак ўз отасини чопиб ўлдирди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 10 апрель куни соат 17.00ларда, “Гулистон” МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи, руҳий касал, 1989 йилда туғилган Д.Қ. уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган бирга яшаган отаси, 1962 йилда туғилган Д.Қ.нинг бошига кетмон билан уриб жароҳат етказиб воқеа жойидан яширинган. 

Натижада Д.Қ. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид