Иқтисодиёт | 14:09 / 12.04.2018
8034
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ билан савдо можаросида охиригача боришга ваъда берди

Фото: AP Photo / Mark Schiefelbein

Хитой савдо можароси доирасида АҚШ ҳаракатларига жавоб қайтаришга тайёр ва охиригача бориш ниятида. Бу ҳақда ХХР Тижорат вазирлиги расмий вакили Гао Фэн маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Айни дамда Хитой ва АҚШнинг молиявий секторга масъул бўлган расмий шахслари томонидан савдо-иқтисодий можаро бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. Музокаралар жараёнида маълум бир принцип бор, ҳамда айни дамга келиб Америка томони музокаралар ўтказиш бўйича ҳеч қандай самимий истакни билдирмади», - дея айтиб ўтди идора вакили.

Гао Фэннинг сўзларига кўра, агарда АҚШ бир томонлама ҳаракатлар ва савдо протекционизми сиёсатига содиқ бўлиб қолишда давом этса, унда «Хитой жавоб қайтаради ҳамда ғалаба қозонгунга қадар курашади».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид