Жаҳон | 16:41 / 12.04.2018
31889
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Россиянинг «заиф томони» ҳақида маълум қилди

Фото: Reuters

Украина президенти Пётр Порошенко Россиянинг «заиф томонини» унинг Киевга қарши «тажовузкорлигида» деб атади. Бу ҳақда у Киевдаги XI хавфсизлик бўйича форум давомида маълум қилган.

«Россиянинг заиф томони айнан унинг Украинага қарши тажовузкорлиги саналади. На Кремль, на Россия президенти Владимир Путин, албатта, бундай натижани кутмаганди. Москва тажовузкорлигига қарши бу урушда ғалабага бўлган йўл бизнинг Украинадаги ғалабамиз орқали ўтади», - дея маълум қилди Порошенко.

Шунингдек, Украина президенти АҚШнинг россиялик тадбиркорлар амалдорларга қарши санкцияларини маъқуллади. Унинг сўзларига кўра, тадбиркорлар санкциялар жорий этилганидан сўнг йўқотган пуллар «ҳеч қачон ўлимга олиб келувчи ракеталарга сарфланмайди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина МДҲдан чиқаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид