Спорт | 20:22 / 12.04.2018
5643
3 дақиқада ўқилади

Суперлига. Олмалиқда ҳисоб очилмади

Фото: FC Qo'qon-1912

Олмалиқнинг ОКМК жамоаси суперлиганинг 6-турида Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилди.

Учрашувни қўқонликлар фаоллик билан бошлашди. 2-дақиқада майдон эгалари Дарко Гожковичга нисбатан қўполлик ишлатишди. Натижада меҳмонлар жарима зарбасига эга бўлишди. Бироқ Спремонинг зарбасини мезбонлар посбони қайтаришга эришди. 

34-дақиқада мезбонлар гол уришган эди. Ҳакам офсайд қайд этди. Орадан бир дақиқа ўтиб, қўқонликларни дарвоза устуни голдан асраб қолди. Тайм сўнггида майдон эгалари анча жонланишди ва кетма-кет ҳужум уюштиришди.  Бироқ танаффусга жамоалар ҳисоб очилмаган ҳолда чиқиб кетишди. 

Иккинчи бўлимни майдон эгалари ҳужумкор руҳда бошлашди. 54-дақиқада ОКМК футболчилари жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Лутфулло Тўраев зарбасини дарвозабон маҳорат билан бартараф этди. 60-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасанов ажойиб рейд уюштирди. Бироқ ҳужумнинг якуний қисми самарасиз чиқди. 

Қўқонликлар 66-дақиқада ҳисобни очишга жуда яқин келганди. Сўнгги паллада мезбон ҳимоячиси тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди. Бу вазиятда Бердиев-Мерзляков-Отақўзиев ижросида чиройли комбинация ташкил этилди. 

Ўйин якунига қадар ҳар икки жамоада ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Аммо вазиятлардан самарали фойдалана олмаслик натижасида худди ўтган йил Олмалиқда ўтказилган ўйинда бўлгани каби 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Ушбу дурангдан сўнг иккала жамоа ҳисобидаги очколар сони ҳам 8тага етди ва улар мос равишда 6-8 ўринларни эгаллаб туришибди.

Ўзбекистон Суперлигаси
6-тур 

ОКМК – «Қўқон-1912» – 0:0
АГМК: 
33. Павел Матяш, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 4. Хуршид Мухторов, 10. Шоҳназар Норбеков, 13. Лутфулла Тўраев, 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Косминин, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 23. Йован Жокич, 24. Жавлон Гусейнов, 87. Вадим Чемиртан (17. Камолиддин Мурзоев, 87).
«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов (15. Ойбек Рустамов, 55), 17. Қувондиқ Рўзиев (38. Достон Мелиқўзиев, 90), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 95. Милан Спремо (96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 57).
Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), А.Калинин (Қарши), А. Нажафалиев (Тошкент).

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид