Ўзбекистон | 12:23 / 13.04.2018
9520
3 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлигининг веб-сайти янгиланди, қатор имкониятлар яратилди

Фото: Адлия вазирлиги ахборот хизмати 

Адлия вазирлиги тубдан янгиланган расмий веб-сайтини ‒ www.minjust.uzни ишга туширди.

Янги сайт ўзбек ва рус тилларида бўлиб, ундаги маълумот ва материаллар ҳажми илгариги сайтга нисбатан ўн бараварга ортди ва дизайн жиҳатдан ҳам мутлақо янги кўриниш олди.

Сайтнинг тузилмаси ҳам кескин кенгайиб, қўшимча 4 та янги бўлим ва ўнлаб саҳифалар билан тўлдирилди.

Фото: minjust.uz

Янги сайт давлат органларининг сайтига қўйиладиган асосий талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиб, қуйидаги муҳим жиҳатларни қамраб олди:

биринчиданинтерактив давлат хизматлари билан боғлиқ маълумотлар, жумладан республикадаги барча давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ органлари, давлат хизматлари марказлари, адвокатлик тузилмалари, адвокатлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхати, манзили ва бошқа зарур маълумотлар сайтга тўлиқ жойлаштирилди ҳамда ушбу маълумотларни тез ва осон излаб топиш имкониятлари яратиб берилди;

иккинчидан ‒ кўрсатиладиган давлат хизматларини шаффоф ва қонуний бўлишини таъминлаш мақсадида, сайтда баъзи методик воситалар ўрнатилди. Жумладан, эндиликда, сайтдаги “Нотариус калькулятори” орқали фуқаролар нотариус хизматлари учун қанча тўлов тўлаши кераклигини осон ҳисоблаб олиш имконига эга бўлди;

учинчидан – нотариал идоралар, ФҲДЁ органлари ва давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар турлари ва ушбу хизматлар учун тўловларнинг миқдори ҳақидаги маълумотлар инфографикалар асосида жойлаштирилди;

тўртинчидан ‒ сайтга “Коррупцияга қарши курашиш” бўлими киритилиб, унда адлия органларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти ва ривожланиш тенденциялари ёритиб борилади, шунингдек фуқаролар эса,
адлия органлари тизимида бўлаётган қонун бузилишлари ва коррупцияга доир хабарларни ушбу бўлимда қолдириш имконига эга бўлди;

бешинчидан – фуқаролар сайтда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида қисқа ва тезкор маълумотлар, ҳуқуқий тушунтиришлар олиши мумкин. Муайян қонун ҳужжати билан батафсил танишмоқчи бўлган фойдаланувчилар учун “Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “Lex.uz”га тўғридан-тўғри ўтиш бўйича ҳавола келтирилди;

олтинчидан ‒ веб-сайт орқали вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги “Адлия билан мулоқот” саҳифаси, “Ҳуқуқий ахборот” канали ва интернетдаги бошқа манзилларига ҳаволалар келтирилди.

Бундан ташқари, янги веб-сайт махсус имкониятларга ҳам эга бўлиб, унда имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайлик тақдим этувчи функциялар ва сайтнинг мобил версияси ўрин олган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид